Баҳор аёлларимизнинг байрами билан бошланади

unnamed

Ҳар баҳорда шу бўлар такрор,

Ҳар баҳор ҳам шундай ўтади.

Мазкур шеър битилганига ҳам сал кам бир аср бўлмоқда. Шунча вақтки, ушбу дилбар шеър, бетакрор қўшиқ баҳорнинг биринчи даракчисидай қалбимизга ширин энтикишни олиб киради. Бизга баҳор кириб келганини билдиради.

Баҳор… Уйғониш, улғайиш, ёшариш фасли. Шунингдек, баҳор аёлларимизнинг байрами билан бошланади.

Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан нашриётимизда катта тадбир бўлиб ўтди. Директор Л.Тангриев хотин-қизларни байрам билан табриклаб, уларга оилавий соғлик, ишларига омад тилади.

Азиз ва мўътабар аёллар! Байрамингиз муборак бўлсин!!!