Ирфон тақвими. II чорак

MUQOVA_bahor_2017_cb-300x205

Ғафур Ғyлoм номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида «Ирфон тақвими. II  чорак.  1438 ҳижрий / 2017 милодий жумодус соний, ражаб, шаъбон, рамазон (март, апрель, май)» чоп этилди.

Масъул муҳаррир: Шайх Абдулазиз Мансур, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари

Адабий муҳаррир: Зумрад Фозилжон кизи

Таҳрир ҳайъати: Уйғун Ғофуров, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институты ректори

Иброҳим Усмонов, Тошкент ислом университети проректори

Сайфиддин Сайфуллоҳ, Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти катта илмий ходими

Ушбу сонда «Тафсир. Экинларни ким ундиради?»,  «Ҳадис шарҳи. Қийинчиликлар каффоратдир», «Эътиқод сабоқлари. Аҳли суннат ақидаларидан»,  «Саҳобийлар ҳаёти. Валид ибн Валид ибн Myғиpa», «Жума мавъизаси. Маънавий камолот асоси», «Фиқхий масалалар. Нақд ва накдсиз пул» каби материаллар билан ташишингиз мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 22.02.2017 йилдаги 1159-сонли хулосаси билан чоп этилди.

Ҳижрий йил ҳисоби ва намоз вақтлари «Мовароуннахр» нашриёти 1438 йил учун чоп этган йиллик тақвимдан олинди.

“Ирфон” мақолаларини тўла ёки қисман кўчириб босиш учун таҳририятдан рухсат олиш шарт!