Юракнинг бир парчаси. Жаҳон адабиёти ҳикоялари

Yurak kyr

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи  «Китоб дунёси» газетаси кутубхонаси серияси остида  «Юракнинг бир парчаси. Жаҳон адабиёти ҳикоялари» китобини чоп этди.

Ушбу нашрда 2012-2015 йилларда «Китоб дунёси» газетасида чоп этилган энг сара ҳикоялар тўпланган.

«Китоб дунёси» газетаси аллакачон Сизни қадрдонингизга айланиб улгурган. Қўлингиздаги китобда — севимли газетангизда чоп этилган жаҳон адабиётининг турли йиллар ва даврларда ёзилган ҳикояларини жамладик. Яхши асар — у миллати, динидан катъи назар қалбингизни хушнуд этади, маънавий оламингизни бойитади.

Сиз севиб мутолаа қилган асар Сиз азиз ўқувчилар билан дийдорлашмоқда. Китоб завқи, мутолаа шавқи бардавом бўлсин!