2017, Апрель учун архив

590485fda38f5

Фотопост: Шавкат Мирзиёев Қозоғистон далаларида

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 апрель куни амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлди ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Шунингдек, ташриф давомида Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан “Caspian Food” корхонасини ҳам бориб кўрди ва корхона фаолияти билан танишдилар. Бундан ташқари, Президентлар узумни қабул қилиш технологик линияси, ферментация жараёни билан танишдилар, маҳсулотларни [...]

5904741ccc268

Мирзиёев ва Назарбоев узумчилик корхонаси билан танишди

Айни дамда Қозоғистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби билан “Caspian Food” корхонасига ташриф буюрди. Қозоғистон Президенти Ахборот хизмати хабарига кўра, президентларга узумчилик ва вино ишлаб чиқариш корхонасининг фаолияти таништирилди. Давлат раҳбарлари узум ва ёнғоқ экиш ҳудудлари билан ҳам танишишди. Маълумот учун, мазкур корхона оқ ва қизил вино ишлаб чиқариш [...]

59046cc684d36

Фотопост: Шавкат Мирзиёев бугун Нурсултон Назарбоев билан учрашди

Аввал хабар берганимидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 апрель куни амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлди ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Учрашув давомида Ўзбекистон раҳбарининг Қозоғистонга март ойидаги ташрифи давомида икки мамлакат ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

5904615ed2724

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга борди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 апрель куни Қозоғистонга ташриф буюрди ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг Ахборот хизмати хабар берди. Учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари ва Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 22-23 март кунлари Қозоғистонга амалга оширган давлат ташрифи доирасида эришилган келишувлар муҳокама қилинди. Шавкат Мирзиёев Россиядан [...]

5901b7ddbdcde

Фото: Шавкат Мирзиёев Янгиобод маҳалласи аҳли билан учрашди

Айни дамда Жиззах вилоятида бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев вилоятнинг Шароф Рашидов тумани Янгиобод маҳалласи Учтепа массивига ташриф буюрди. У ерда янги намунавий уй-жой қурилиши билан танишди. Ташриф доирасида шу ерда истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашиб, суҳбат қурди. Аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишди.  

5901b7ddbdcde

Шавкат Мирзиёев жиззахлик тадбиркорларни руҳлантирди

Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази фаолияти билан танишди. Марказда тадбиркорларга барча турдаги хизматлар кўрсатилади, дейилади ЎзА хабарида. Марказда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган муаммо ва масалалар юзасидан турли соҳа мутахассисларидан жавоб олишлари мумкин. “Энди тадбиркор муаммосини ҳал қилиш учун турли ташкилотларга бориб юрмайди. Ушбу марказда барча соҳа мутахассислари уларнинг талаб ва таклифларини ўрганади ва ечимини [...]

5901b7ddbdcde

Шавкат Мирзиёев Президентнинг Жиззахдаги Халқ қабулхонасига борди

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасида бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасида фуқароларнинг давлат органларига мурожаат қилишига оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш учун барча қулайлик яратилган. Қайд этиш керак, Халқ қабулхонаси Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шоҳкўчаси, 117-уйда жойлашган.

5901a0e4df9eb

Президент Жиззахга ташрифини Зафаробод туманидан бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун, 27 апрель куни Жиззах вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Президент Зафаробод туманига ташриф буюрди. Туманнинг “Чимқўрғон” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида Жиззах нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлди. Энергетика соҳасини янада ривожлантиришга [...]

59019b0bc9d84

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун, 27 апрель куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 2016 йилда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръати 9,6 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 17,8 [...]

4884aa868466a13fb6a65fda81afb129

Янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат Кенгаши Республика Маънавият тарғибот маркази ҳузуридаги “Маънавият тарғиботчиси” таълим муассасасининг муассислигида чоп этилган “Маънавият тарғиботи” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков ва ЎзМУ доценти Тўлқин Эшбеклар иштирок этишди. Филология фанлари номзоди Раҳимбой Жуманиёзов томонидан яратилган ушбу китоб барча ижтимоий-сиёсий, маданий, маънавий ва маърифий жараёндаги масалаларни [...]