Қўчқор Норқобил. “Биз жангдан қайтмадик.”

Биз жанг кайтмадик

Таниқли ёзувчи, афғон уруши қатнашчиси, уруш мавзусидаги асарлари билан ўқувчилар қалбини ларзага солган Қўчқор Норқобилдан яна бир янги китоб: “Биз жангдан қатмадик”.

Иккита қиссадан таркиб топган китоб ўз номи билан айтиб турибдики, урушга бориб, орзую армонларини, айни 18 ёшини олов майдонида ташлаб келган йигитларнинг изтироблари ҳақида.

Урушда ғолиб йўқ, мағлуб бор. Икки томон ҳам енгилади. Жанг майдонидаги ғалаба, ғалаба эмас, аслида мағлубиятдир. Инсон қайси замонда яшамасин, у айнан яшашга, умид қилишга, орзу қилишга, яшаганда ҳам инсондай умр кечиришга ҳақлидир. Ҳеч қайси давр ёки тузимнинг ҳаққи йўқки, унинг ҳаётини заҳарлашга, умрини хазон қилишга.

“Биз жангдан қайтмадик” китоб инсон ва уруш, инсон матонати ва уруш жароҳатининг қанчалик тубанлигини сизга кўрсатиб беради.

Ёзувчини китоб билан, ўқувчиларни эса янги тўплам билан табриклаймиз.