2017, 11 Апрель учун архив

Шавкат Мирзиёев Имом Ал-Бухорий номидаги халқаро тадқиқот маркази лойиҳаси билан танишди

8 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда қуриладиган Имом Ал-Бухорий номидаги халқаро тадқиқот маркази лойиҳаси билан танишди. Ислом оламининг буюк олими, файласуфи Имом Ал-Бухорий жаҳон маданияти ва маънавиятига улкан ҳисса қўшган. Олим томонидан тўпланган ҳадислар энг ишончлилари ҳисобланади. Шавкат Мирзиёев буюк олимнинг хотирасини абадийлаштириш ва у қолдирган меросни муносиб равишда ўрганиш учун шароитлар яратиш [...]

Шавкат Мирзиёев Тошкентда йўлга қўйиладиган янги транспорт тури лойиҳаси билан танишди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 апрелда Тошкент шаҳрида жамоат транспортининг янги тури – электричка қатновини йўлга қўйиш лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда «Ахборот» кўрсатувида маълум қилинди. Ушбу транспорт тури Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб қатновни амалга ошириши режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 265 млн долларни ташкил қилади. Ушбу линиянинг икки йўналиши бўйлаб 10 та электричка (ҳар бир йўналишда [...]

1

Шавкат Мирзиёев Конституцияга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимча киритилди. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги қонунга 2017 йил 6 апрель куни имзо чекди. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 17 мартда қабул қилинган, Сенат томонидан эса 2017 йил 28 мартда маъқулланган Ушбу ўзгартишлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикасида суд тизимини такомиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, судьялар корпусини [...]

1

Шавкат Мирзиёев МДҲ Ижроия қўмитаси раисини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси — Ижрочи котиби Сергей Лебедевни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Шавкат Мирзиёев меҳмонни қутлар экан, Ҳамдўстлик доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масаласига муҳим аҳамият қаратилаётганини алоҳида таъкидлади. [...]

1

«Кремль кўтаринки руҳда тарк этилди»

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг куни-кеча Москвага қилган давлат ташрифи ҳамон оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида турибди. Ташриф томонидан ҳукуматлараро, идоралараро 16 миллиард АҚШ долларига яқин 40 дан ортиқ шартнома ва битимлар имзолангани бугун кўча-кўйда, жамоат транспортларида ҳам ватандошларимиз томонидан қизғин муҳокама этилаётганининг ўзи ҳам бу тарихий ташрифнинг аҳамияти нечоғлик юқори бўлгани, стратегик шеригимиз ва иқтисодий [...]

1

Шавкат Мирзиёев ва Путин қабул қилган қўшма баёнотнинг тўлиқ матни эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти В.В.Путиннинг қўшма баёноти ЎзА томонидан эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 2017 йил 4-5 апрель кунлари давлат ташрифи билан Россия Федерациясида бўлди. Анъанавий дўстона, ишонч ва конструктив муҳитда ўтган музокараларда Президентлар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кенг қамровли [...]

2

Рус нашри Шавкат Мирзиёев ҳақидаги таассуротларини баён қилди

5 апрель куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Шу муносабат билан Катта Кремль саройида тантанали вазият ташкил этилди. «Ъ» (Коммерсантъ нашри)нинг махсус мухбири Андрей Колесников мазкур ташрифдан олган таассуротлари билан ўртоқлашган. Унинг иқрор бўлишича, Ўзбекистон Президенти уни лол қолдиришнинг уддасидан чиққан. Колесниковнинг ёзишича, Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев [...]

1

Ўзбекистон ва Россия ўртасида имзоланган ҳужжатлар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифи якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди. Музокаралар якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, миграция соҳалари, шунингдек минтақалараро ҳамкорлик, туризм ва соғлиқни сақлашга оид умумий қиймати 16 миллиард доллар бўлган 55 ҳужжат имзоланди. Жумладан, Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича [...]

1

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 50дан ортиқ ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифи якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди. «Олий даражадаги музокараларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди. Президентимизнинг тарихий аҳамият касб этган ушбу давлат ташрифи Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янги босқичга олиб чиқишига хизмат қилади», дейилган ЎзА ахборотида. Ўзбекистон Республикаси ва Россия [...]

1

Президентлар ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари хусусида гаплашишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин ҳарбий-техник ҳамкорликни келгусида ҳам ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканини билдиришди. Бу ҳақда президентларнинг қўшма баёнотида келтирилган. «Президентлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2016 йилнинг 29 ноябрь куни имзоланган ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш ва 2017 йил учун мудофаа вазирликлари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик Режаси тўғрисида битимнинг ҳаётга татбиқ [...]