КИТОБ БАЙРАМИГА МАРҲАМАТ

1

2017 йил 25-27 май кунлари Тошкент шаҳри Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида бешинчи бор “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида Республика китоб байрами ўтказилади.

Байрамда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонида 300 дан ортиқ китоблар тақдим этилади ва 10 яқин китобларнинг тақдимоти ҳам ўтказилади.

Беш йилдирки зиёлиларнинг, китобхонларнинг энг севимли байрамига айланиб улгирган китоб байрамига марҳамат.