Термизда китоб байрами

termizda_kitob_bayrami

Термиз шаҳрида “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида китоб байрами бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, ёшлар иштирок этди.

Кўргазма ва китоб савдоларида юртимиз нашриётларида чоп этилган бадиий, сиёсий, илмий-оммабоп адабиётлар, дарслик ва қўлланмалар тақдим этилди.

“Китоб – миллатнинг бебаҳо маданий ва маънавий мероси” мавзусида ўтказилган янги китоблар тақдимоти ҳамда вилоятда фаолият юритаётган адабий клублар иштирокчилари мушоираси йиғилганларда катта тассурот қолдирди.