2017, 15 Май учун архив

zbekiston_prezidenti_shavkat_mirziyeev_turkiya_prezidenti_re_14_05_2017

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекинда «Бир макон, бир йўл» форуми доирасида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашди. Учрашувда 2016 йил 18 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда эришилган келишувлар ижросининг бориши муҳокама қилинди. Икки томон учун ҳам манфаатли савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, туризм инфратузилмасини модернизация қилиш, тўқимачилик, кўнчилик, кимё ва [...]

bir_makon_bir_y_l_forumi_boshlandi_14_05_2017

«Бир макон, бир йўл» форуми бошланди

Пекин шаҳрида халқаро ҳамкорлик бўйича «Бир макон, бир йўл» форуми бошланди. Анжуманнинг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Асосий ташаббускори Хитой бўлган ушбу лойиҳа икки ва кўп томонлама алоқалар механизмларини янада мустаҳкамлаган ҳолда, халқаро ҳамкорлик ва тараққиётнинг янги моделларини шакллантириш ва илгари суришни назарда тутади. Бу лойиҳада Ўзбекистоннинг иштироки муҳим аҳамият [...]

zaro_manfaatli_amkorlik_masalalari_mu_okama_ilindi_13_05_2017

Ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси Раиси Чжан Дэцзян билан учрашди. Учрашувда мамлакатларимизнинг ўзаро ва кўп томонлама муносабатларига оид масалалар, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш хусусида атрофлича фикр алмашилди. Сизнинг ташрифингиз Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни юқори босқичга кўтаришига ишонамиз, деди Чжан Дэцзян. Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистоннинг энг [...]

prezidentimiz_khitoy_bosh_vaziri_bilan_uchrashdi_13_05_2017

Президентимиз Хитой Бош вазири билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кэцян билан учрашди. Бош вазир Президентимизнинг ташрифи давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Хитой билан дўстлик алоқаларини қадрлашини, мамлакатларимизнинг ўзаро ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётгани халқларимиз манфаатларига мос эканини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг [...]

khitoydagi_uchrashuvlar_samarali_b_lmo_da_13_05_2017

Хитойдаги учрашувлар самарали бўлмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи тадбирларга, ўзаро фойдали учрашувларга бой бўлмоқда. Давлатимиз раҳбари Хитой Миллий нефть-газ корпорацияси директорлар кенгаши раиси Ван Илинни қабул қилди. Мазкур компания мамлакатимиздаги углеводород конларини қидириш ва қазиш, Муборак газ-кимё мажмуасида табиий газни чуқур қайта ишлаш жараёнида фаол иштирок этмоқда. Учрашувда юқори технологиялар соҳасидаги лойиҳалар ижросининг [...]

shavkat_mirziyeev_khitoylik_ishbilarmonlarni_zbekistonga_tak_13_05_2017

Шавкат Мирзиёев хитойлик ишбилармонларни Ўзбекистонга таклиф қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди. Учрашувда ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва изчил ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида сўз борди. Мулоқотда Ўзбекистонда ХХРнинг етакчи саноат компаниялари билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқалар йўлга қўйилгани, нефть-газ ва телекоммуникация тармоқлари, транспорт, тўқимачилик, [...]

shavkat_mirziyeev_pekindagi_khal_a_ramonlari_yedgorligi_poyi_13_05_2017

Шавкат Мирзиёев Пекиндаги Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гул қўйди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрининг Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гул қўйди. Мазкур Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги Хитой халқининг XIX-XX асрлардаги курашларда қурбон бўлган фарзандлари хотирасига бағишлаб бунёд этилган. Хитойликларнинг 1840-1949 йилларда рўй берган тарихий воқеалардаги курашлари оқ мармардан ишланган саккизта барельефда акс эттирилган. Ёдгорлик 1952-1958 йилларда қурилган. Унинг баландлиги 37,94 метр, майдони 3 минг квадрат метр. [...]

QBeATMAP4xQqXw8bLK9upitvw4nBsmUV

Хитой матбуоти Ўзбекистон Президентининг ташрифини кенг ёритмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи Хитой оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда, деб хабар беради ЎзА. Хитойнинг етакчи «Синьхуа» ахборот агентлиги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг 12 май куни бўлиб ўтган учрашуви ҳақида батафсил ахборот тарқатди. Журналистлар ушбу учрашув натижалари Ўзбекистон ва Хитой халқларимизнинг туб манфаатлари ва замонавий [...]

urOPdNtTarusshi2pA0fRGrmbYy8CN2g

Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги Қўшма баёнотни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида сиёсий ва иқтисодий соҳаларда муҳим келишувларга эришилди, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Икки давлат раҳбарларининг кенгайтирилган таркибдаги учрашувидан сўнг ҳужжат имзолаш маросими бўлиб ўтди. Учрашувларда ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, бунда икки давлатнинг минтақавий ва халқаро аҳамиятга [...]

-VSV89uFdZCFLQmGdGjjalS6zR4lk7Iu

Си Цзиньпин: Ўзбекистон – Хитойнинг яқин ва муҳим қўшниси

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши биносида икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Си Цзиньпиннинг айтишича, Ўзбекистон – Хитойнинг яқин ва муҳим қўшниси. Ўзбекистон ва Хитой ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йили давомида ривожланишнинг ажойиб кўрсаткичларига эришишди ва стратегик шерикликнинг [...]