СЎЗ БАЙРАМИ

68812767

27 июнь.

26 июндан бир кун кейин.

28 июндан бир кун олдин.

Ойнинг, йилнинг, ойлару йилларнинг ҳар бир кунини сўз учун, тўғри сўз учун курашга кирган, халқ ва ҳукумат ўртасида кўприк вазифасини ўтагувчи оташқалб журналист ва оммавий ахборот ходимларининг байрами айнан 27 июн куни белгиланган. Бу санада ҳеч қандай яширин маъно йўқ, бу санада ёки қандайдир сирлилик ҳам йўқ, бироқ қанақадир тозаришми, ҳушёрликми, огоҳликка даъватми шунга ўхшаш нимадир борлиги аниқ.

Жамиятимизда, мамлакатимизда, умуман ҳар соҳада бўлаётган ўзгаришлар, ислоҳотлар, янгиликлар, у хоҳ хушхабар бўлсин, хоҳ муаммоли вазият бўлсин барчасини сизу бизга, борича етказиб бераётган заҳматкаш журналистларимизнинг касб байрами бугун. Келинг, хулосага шошилманг, баландпарвоз табрикларга ҳам бироз шошмай туринг, бу соҳада бари ёлғон, қўшиб ёзиш, бўрттириш авж олган дейишга ҳам шошилманг, дўстларим…

Энди…

Энди агар бошингизда дўппи бўлса, шапками, кепками нима бўлса ҳам бошингиздан олиб, бир мулоҳаза қилиб кўринг-а: агар ер юзида журналистлар бўлмаса нималар бўлиб кетади. Майли, бошқа соҳалар ҳам шундайдир, лекин ҳаётингизни газетасиз, матбуотсиз, радио, телевизорсиз бир зумгина тасаввур қилиб кўринг-чи? Интернетсизчи? Кунаро, соат сайин, дақиқа сайин турли каналлардан келаётган янгиликларнинг барчаси мана захматкаш журналистларимизнинг меҳнатлари эмасми? Сиз яна уларни ёлғончи дейсиз, каттароқ давраларда дуч келиб қолсангиз, кўришмайсиз, лекин уйда дванда ёнбошлаб “Ахборот”ни, “давр”ни томоша қиласиз…

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимларига ҳам нисбатан шу шархни берса бўлади. Қўлингиздаги телефон, камютерингиз вақти келса қуввати тугайди, (сафарга, саёҳатга борганингизда) айни ўша дамларда сизга юпанч, ҳамроҳ, дўст бўладиган ягона нарса бу – китобдир. Бир китоб дунё юзини кўргунча нашриёт ходимлари қанчалар меҳнат қилишини, таъбир керак бўлса, игна билан қудуқ қазишини ҳам унутманг.

Хулоса қилмоқчиман, чунки бу касб эгалари, мақтовни кўп ҳам хуш кўришмайди. Уларнинг ўзлари ҳ\ам, худди қилган, қилаётган ишлари сингари аввало халқ орасида жудаям машҳурдир. Мен ўша машҳурликларига омад тилайман.

Касб байрами муборак бўлсин!!!