МАЪРУЗАДАН ИЛҲОМЛАНИБ

Шу йилнинг 3 август куни Президент Шавкат Мирзиёев адабиёт ва соҳалари билан учрашувда маърузасида мамлакат маданияти ва санъатининг ривожланиш жараёнлари, бу борадаги ижобий тенденциялар билан бирга, айрим салбий ҳолатлар, уларнинг жамият ҳаётига таъсири холисона ва танқидий баҳоланиб, ўз ечимини кутаётган долзарб муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида атрофлича фикр юритди. «Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам албатта бўлади», деди қатъият билан.

Шу муносабат билан бугун 23 август куни Нашриётимизда давра суҳбати ўтказилди. Бош муҳаррир маъруза билан жамоани таништириб, маданият, адабиёт ва санъат вакилларига берилаётган имкониятлар, яратилаётган шарт-шароитлар ва масъулият ҳақида атрофлича гапирди.

Шуни алоҳида эътироф этиш лозимки, мазкур учрашув маданият соҳасаида фаолият юритаётган барчани қалбини ифтихорга тўлдирди, келажагига ишончи уйғотди. Ўз касбидан фахрланиш туйғусини жўштирди.