ЭНГ УЛУҒ БАЙРАМЛАР

Бугун нашриётимизда Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги ва Қурбон ҳайитга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни директор Т.куйлев очиб барча ходимларни Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги ва Қурбон ҳайити билан муборакбод этди. Ватанга хизмат қилиш, халқ дарди билан яшаш, ўқувчиларга савияси баланд китобларни чиройли дизайнларда тақдим қилиш барчамизнинг энг муқаддас бурчимиз бўлиши кераклиги ҳақида гапирди.

Дарҳақиқат Мустақиллик халқимизнинг асрий ютуғидир. Шу жонажон Ватанимизга хизмат қилиш инсонийликнинг энг муқаддас бурчи.

Шунингдек Т.Алимова ҳам жамоани табриклаб оилавий бахт тилади, аҳиллик ва иноқлик, ўзаро ҳурмат ҳамиша аъло кўринишда бўлсин дея ният билдирди.

Тадбир сўнгида ўз меҳнати билан нашриёт ривожига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ходимларга Агентликнинг фахрий ёрлиқлари топширилди.