Ғафур Ғулом номидаги НМИУ да директор ўринбосари тайинланди

Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев қарори билан Музаффар Исмаилов Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директорининг иқтисод ва маркетинг бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди.

 

Музаффар Исмаилов 2007 йилдан буён Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида бош ҳисобчи ўринбосари, бош ҳисобчи сифатида фаолият кўрсатган.