ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР

Ўзбек халқ мақолларининг бирида “Ўз уйингни ўзинг асра” деб одамларни тозаликка, озодаликка даъват этадиган ҳақиқат бор. Ростдан ҳам, тозалик, озодалик ҳар бир уйнинг, маҳалланинг, гузарнинг, шаҳарнинг юзи, кўрки, керак бўлса, ташриф қоғозидир. Халқимиз азал-азалдан байрам олди, тўй олдди йиғилиб умимй ҳашарлар ўтказилган, бунда яна бир ҳикмат борки, бу шунчаки ҳашар эмас, дийдорплашиш, маҳалланинг кам-кўстларини маслаҳатлашиш ва бир қанча муаммолар ҳақида суҳбатлашиш ҳамдир. Асрлар давомида бебаҳо қадриятга айланиб келаётган ҳашар ҳам халқимизнинг инсонийлигини билдириб турадиган фазилатидир.

19 август куни Ижодий уйининг ходимлари иштирокида умимий ҳашар ўтказилди. Ҳашарда корхонамизнинг барча ходимлари иштирок этишди.