2017, 4 Август учун архив

Ғафур Ғулом номидаги НМИУ да бош ҳисобчи тайинланди

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директори Темур куйлиева қарори билан Шамсиддин Шайманов Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида бош ҳисобчи этиб тайинланди.

Ғафур Ғулом номидаги НМИУ да директор ўринбосари тайинланди

Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев қарори билан Музаффар Исмаилов Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директорининг иқтисод ва маркетинг бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди.   Музаффар Исмаилов 2007 йилдан буён Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида бош ҳисобчи ўринбосари, бош ҳисобчи сифатида фаолият кўрсатган.

Ғафур Ғулом номидаги НМИУ да директор тайинланди

    Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев қарори билан Темур Куйлиев Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида директор этиб тайинланди. Темур Куйлиев 2007 йилдан буён Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида мутахассис, бош технолог, ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи ва ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

Миллат куйчиси

    Ҳар доим Шавкат Раҳмон номини тилга олганимда беихтиёр “истеъдод” деган сўзни шоирнинг исмидан олдин талаффуз этгим келади. Унинг истеъдоди оддий сўзларга, шунчаки таърифларга сиғмайди. Ўзи айтганидек, “бахт – чексизлик” экан, шоирнинг истеъдоди ҳам чексиздир, дегим келади. Шоирнинг “Сайланма”сида “Катта кун” деб номланган бир шеъри бор. Шеър шундай бошланади:   Бу қандай кун ўзи, [...]

Адабиёт – ҳайратлар дунёси

Бу ёруғ олам ҳайратга лиммо-лим. Бироқ ҳайрат туйғуси одамнинг хоҳишига боғлиқ эмас. Яратган Эгам ҳамма бандасига ҳам ато этмаган шу туйғуга мени болалигимдан ошно этгани учун кўп шукр айтаман. Дастлаб нимадан ҳайратланганим ёдимда йўқ. Лекин тонгги шафақнинг гўзаллигини ҳайрат оғушида кузатганман. Узоқдан кўринган қорли тоғлар, чўққиларга ҳайратланиб боққанларим эсимда. Ёз кечаларида уйимиз олдидаги супада бениҳоя [...]

Муваффақиятли кишилардан 15 маслаҳат

Ғарбда психологиянинг шахсий тарбия, вақтни режалаштириш, ўзини ўзи руҳлантириш каби йўналишлари алоҳида фан даражасига кўтарилган дейиш мумкин. Бу мавзуларда ёзилган асарлар тезда қўлма-қўл бўлади, бестселлерга айланади. Бу бежиз эмас. Бундай китоблар кишиларга ҳаётда ўз ўрнини топиш, муваффақиятга эришишда ҳақиқатан ҳам ёрдам ва туртки берган. Қуйида ушбу соҳанинг таниқли муаллифи Жон Максвеллнинг “Муваффақиятли кишилар қандай фикрлайди?” [...]

Матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича Президент қарори тайёрланмоқда

2017 йилнинг 3 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда маданият, санъат, адабиёт ва ОАВдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳамда келгусидаги вазифалар кўриб чиқилди. Йиғилишда барча вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда қатор идора, ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда давлат раҳбари ижодий уюшмалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. [...]

Мирзиёев: Вилоятлардан келган ижодкорларнинг пропискаси юз фоизга ҳал қилинади

3 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, адабиёт музейларининг аҳволи қониқарсиз экани қайд этилган. Давлат раҳбари бош вазир А.Ариповга ҳар бир раҳбар қачон театрга боргани, қанча китоб ўқигани, оиласини қачон театрга олиб боргани бўйича механизмни ишлаб чиқиш ҳақида гапирган. Бундан ташқари, видеоселекторда айтилишича, бадиий-ижодиёт ва ОАВ ходимларининг гонорарлари оширилиши [...]