“БОЛАЛАР КИТОБИ” БАЙРАМИ

2017 йил 14-16 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги!” шиори остида “Болалар китоби” III республика фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Фестивалда 70 дан зиёд нашриёт ва матбаа корхоналари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан жалб этилган таниқли ёш санъаткорлар, Ўзбекистон Давлат ёш томошабинлар театри, Ўзбекистон Давлат қўғирчоқ театри, “Томоша” театр студияси ҳамда турли болалар санъат гуруҳларининг бадиий чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади..

Нашриётлар, айниқса, болалар ада-биётига ихтисослашган нашриётлар томонидан сўнгги йилларда нашр этилган болалар ва ўсмирлар адабиёти, жумладан, мумтоз ва энг сара замонавий адабиётлар, ўқув-маърифий китоблар, энциклопедик луғат ва маълумотномалар намойиши тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.

Шунингдек нашриётларнинг янги китоб маҳсу-лотлари тақдимотлари, китоб муаллифлари, адиб ва шоирлар, китоб графикаси бўйича рассомлар, муҳар-рирларнинг ўқувчилар билан бевосита ижодий учрашув-мулоқотлари, мушоиралар ва суҳбатлар, “Баркамол авлод” болалар марказлари қошидаги тўгарак аъзоларининг ижодий кўргазмалари намойиши, “Ёш китобсевар”, “Менинг биринчи китобим”, “Китобхон оила”, “Китоб – беминнат устоз”, “Китобга меҳр қўйсангиз, у сизни албатта муносиб тақдирлайди”, “Одамийлик китобга бўлган эҳтиромдан бошланади”, “Китоб ўқишда фарзанд-ларингизга аввало ўзингиз ўрнак кўрсатинг!” каби мавзуларда совринли интеллектуал викториналар ва мушоиралар бўлди.

“Мен севган китоблар” мавзуида иж-тимоий сўровнома, “Болаларга китоб ўқишга меҳр уйғо-тишда ота-оналарга маслаҳатлар” номли флайерлар тарқатилди.

Ииштирокчи-нашриётлар томонидан тузилган алоҳида дастурларга мувофиқ  қўшимча тадбирлар, яъни адабиётшунослар, ёзувчилар, болалар шоирлари билан учрашувлар, китобга оид совринли викториналар ўтказилди.

т