ЯРИМ АСР – ЁРҚИН АСР

Инсон умри қанча яшагани билан эмас, қандай яшагани, нима эзгу ишлар қилгани билан ўлчанади, дейди донолар. Ҳақ гап. Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал, умрнинг ҳар дами ғанимат. Бугунги қаҳрамонларимиз ҳам ҳаётнинг ҳар лаҳзасини гўзал ўтказиб, умрнинг ҳар дамини ғанимат билиб, оқилона фойдаланиб, ўзларини, атрофдагиларни, бутун бир мамлаткатга, Ватанга фидойи меҳнат қилиб келаётганлардир.

Бугун ижодий уй Директори Т.Куйлиев икки нафар ана шундай заҳматкаш ходимларни ярим аср – муборак 50 ёш билан муборакбод этди. Мансурова Наргиза  ижодий уй қоғоз тайёрлаш участкаси қадоқловчиси бир вақтлар нозиккина қизча бўлган. Ва қачонлардир катта бир ташкилотда ишлаб, шунча обрў эътибор топаман деб ўйламаган бўлса керак. Йўқ, Наргиза опа болалигинадоқ Халққа, Жамиятга ҳалол, фидойи хизмат қилишни дилига тугган эди. шу сабаб бугун муборк 50 ёшда жамоанинг, раҳбариятнинг эътиборида, ҳурматига сазавор.

Шарипов Равшан ижодий уй электромеханика участкаси меҳнатни мухофаза қилиш ва техника хавфсизлиги мухандиси ҳам фидойи ходимлардан. Равшан акага ҳаловат бегона, ором етти ёт. Тинчлик, осйишталикнинг ҳар лаҳзасини олтинга қиёслайди. Чунки, сув балоси, ўт балоси ёмонлигини улуғларимиз такрор ва такрор айтиб кетишган.

Демоқчимизки, кимки астойдил, чин юракдан хизмат қилса, фидойи бўлса, жамоа учун тиним билмай тер тўкса, албатта обрў эътибор топади, муносиб тақдирланади.

50 ёш, ярим аср – ёрқин аср. Бу икки фидойи ходимга нашриётнинг қимматбаҳо совғалари топширилди. Биз ҳам – жамоа – фурсатдан фойдаланиб уларни муборакбод этамиз. 10 ёшда ҳам мана шундай табриклаш насиб этсин деймиз.