“ЁШЛАР БИЗНИНГ ЭРТАМИЗ”

27 октябр куни Нашриётимизда таниқли ёзувчи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Исажон Султон билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирни бош муҳаррир Илҳом Зойир очиб берди.

Ёшлар шубҳасиз бизнинг эртамиз, келажагимиздир. Ҳозирги кунда ёшларга яратилиб берилаётган имкониятлар, уларнинг ҳар соҳада ўзини кўрсатиш учун фурсат келганини алоҳида таъкидлаш лозим. Ёшларни иш билан таъминлаш, аввало уларнинг маънавиятига, тафаккурига эътибор бериш, бир сўз билан айтганда, келажагимиз эгаларини ҳар томонлама етук шахс бўлиб етишишига ҳар биримиз дахлдор эканлигимизни бугун давр айтиб турибди.

Очиқ мулоқот, савол ва жавоб, қизғин баҳс билан ўтган тадбирда юқоридаги фикрлар айтилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, агентлик томонидан жорий этилган ва ҳар ойда камида бир марта ўтказилиши керак бўлган бу тадбир ёшларга, умуман нашриёт ходимларига манзур келди.