Мамлакат хабарлари

tinchlik_va_bar_arorlik_tara_iyetning_mu_im_omili_22_05_2017

Тинчлик ва барқарорлик – тараққиётнинг муҳим омили

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди. Саммитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари ва АҚШ Президенти, БМТ, Араб давлатлари лигаси, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши бош котиблари қатнашди. Форумни Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд очди. [...]

shavkat_mirziyeev_islom_tara_iyet_banki_prezidenti_bilan_uch_20_05_2017

Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки Президенти билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи давомида Ислом тараққиёт банки Президенти Бандар Ҳажар билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон билан ИТБ ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани, томонлар ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида кенг кўламли ҳамкорлик қилаётгани таъкидланди. Ислом тараққиёт банки томонидан Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим, ирригация ва мелиорация, энергетика, сув таъминоти, [...]

zbekiston_prezidenti_shavkat_mirziyeev_ar_riyedga_keldi_20_05_2017

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ар-Риёдга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўладиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига келди. Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Давлатимиз раҳбарининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида қатор [...]

592045865c318

Шавкат Мирзиёев Туркманистондан Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Республикасига қилган амалий ташрифи ўз ниҳоясига етди. Шавкат Мирзиёев бугун, 20 май куни Турманистондан Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Аввал хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этади. Ўзбекистон раҳбарининг [...]

barcha_loyi_a_va_dasturlardan_asosiy_ma_sad_inson_manfaatlar

Барча лойиҳа ва дастурлардан асосий мақсад – инсон манфаатларини таъминлашдир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 17 май куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Сирдарё вилоятининг салоҳияти ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Вилоят иқтисодиёти барқарор суръатлар билан ривожланмоқда. 2017 йилнинг биринчи чорагида ялпи [...]

shavkat_mirziyeev_yangi_loyi_alarga_alo_ida_etibor_aratdi_17_05_2017

Шавкат Мирзиёев янги лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратди

Давлатимиз раҳбари Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Гулистон шаҳридаги “Sirdaryo Best Fashion” корхонасида бўлди. Жорий йил март ойида фойдаланишга топширилган мазкур корхонада 500 га яқин одам иш билан таъминланган. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотлари тўлиқ экспорт қилинмоқда. Давлатимиз раҳбари корхона фаолияти билан танишди. Замонавий ва энергиятежамкор технологик ускуналар билан жиҳозланган корхона бугун нафақат вилоятда, балки [...]

591be0dc8c6c5

Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрига ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик. Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун, 17 май куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Сирдарё вилоятининг салоҳияти ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича [...]

13993812071

Китобхонликка тарғибот оиладан бошланади

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ҳудуддаги барча умумтаълим мактабларида китоб акциялари, китобхонлик тарғиботига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Ўрта Чирчиқ туманидаги 72-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлиб ўтган шундай тадбирда ўқитувчилар, маҳалла фаоллари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. Мамлакатимизда ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, уларда мутолаа маданиятини юксалтириш, мактаблар кутубхонаси китоб фондини янги адабиётлар ва [...]

shavkat_mirziyeev_bir_makon_bir_y_l_khal_aro_forumida_nut_s_15_05_2017

Шавкат Мирзиёев «Бир макон, бир йўл» халқаро форумида нутқ сўзлади

Пекин шаҳрида «Бир макон, бир йўл» форуми 15 май куни ўз ишини давом эттирди. Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари мазкур форумнинг аҳамияти, уни такомиллаштириш ва ривожлантириш масалалари ҳақида сўз юритди. Биз табиий, ишлаб чиқариш ва инсон ресурсларига ғоят бой бўлган минтақамизда транспорт, савдо, инвестиция, энергетика ва юксак технологиялар соҳаларидаги лойиҳаларни [...]

12

Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифидан эксклюзив фоторепортаж

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Бир минтақа – бир йўл” Форумида иштирок этиш учун Хитойга ташриф буюрди. Пекин халқаро аэропортида Президент ва унинг турмуш ўртоғи кутиб олинди. Ташрифнинг иккинчи куни аввалида Шавкат Мирзиёевни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши биносида расмий кутиб олиш маросими бўлди. Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига илк давлат ташрифи доирасида сиёсий [...]