Адабиёт бўстони

Навоий ва шатранж

Алишер Навоий серқирра истеъдод соҳиби сифатида шатранж(шахмат)ни ҳам маҳорат билан ўйнаган, бу қадимий ўйиннинг назарий жиҳатларидан яхши хабардор бўлган. Замондошларининг хотиралари, шоирнинг турли мавзудаги асарларида келтирилган шатранжга оид мисоллар, шатранж муҳралари билан боғлиқ тимсоллар ана шундан далолат беради. Шуни таъкидлаш жоизки, шатранжбозлик анъаналари юртимизда узоқ тарихга эга. Айниқса, Амир Темур даврида саройда ва юксак доираларда [...]

Балога қолган сурнайчи

“Озод домланинг беозор ҳазиллари” туркумидан   Бундан бир неча йил илгари Озод домла билан Фарғонанинг “Рапқон” сиҳатгоҳида бир неча мавсум оилавий дам олдик. Фарғоналикларни биласиз, меҳмон билан “бир чўқим” ош устида ҳангомалашмаса, кўнгли жойига тушмайди. Устига-устак, домланинг шогирдлари кўп. Хуллас, ҳар оқшом чойхона гурунги бўлади. Озод ака шахматни спорт устаси даражасида ўйнар эди. Кўпинча ошхўрлик [...]

“Памилдори” операцияси

“Озод домланинг беозор ҳазиллари” туркумидан   Ўғлимнинг тўйи куни саҳарлаб дарвоза олдида машина тўхтади. Чиқсам, Озод Шарафиддинов “Волга”нинг чап эшигини очиб рулда ўтирибди. – Дачадан келяпман, – деди домла. – Қани, дарров капотни очинг. Юкхонани очсам, икки пақир памилдори турибди. – Ўз қўлим билан тердим, – деди Озод ака тантанали оҳангда. – Идишларни тез бўшатинг-да, [...]

Изтироб улғайтирган адиб

Рус адабиётининг улкан намояндаси Фёдор Достоевский ҳаётининг сўнгги дамларидагина машҳурликка эришган бўлса, оламшумул шуҳратга ўлимидан сўнг эришди. Тарихий манбаларга кўра, Фёдор Достоевский ота томондан дворянларга мансуб бўлиб, уларнинг мулки бўлмиш Достоево ерлари XVI-XVII асрларда ҳозирги Беларус республикаси ҳудудида жойлашган экан. Бу мулкий ерлар 1506 йилда буюк князь Фёдор Ярославич томонидан қилган хизматлари учун Данила Ртишевга [...]

Фарзандларимга ўгитлар

(“Дафтар ҳошиясидаги битиклар”дан)  Учрашувларда бир саволни кўп беришади: “Ўзингиз учун энг қи мматли асар қайси?” Кўпинча ярим ҳазил билан жавоб қиламан: “Менинг иккита энг қимматли асарим бор: бири – ўғлим, бири – қизим!” Сенлар ва набираларим менга Худо берган энг бебаҳо бойликсизлар… Шу боис, диққат билан эшитинглар!   *** Бир нарсани орзу қиламан. Бу дунёда [...]

Фольклор – миллатнинг боқий тарихи

Фольклоршунос Жаббор ЭШОНҚУЛ билан мулоқот   – Миллат ва жаҳон фольклори намуналари билан танишиш жараёнида ўқувчида ғалати ҳиссиётлар кечади. Бамисоли ҳаётнинг энг муҳим ҳақиқатлари, муаммолари минг йиллар илгари пайдо бўлган ривоятлар, афсоналар, достонларга жо бўлгандек туюлади. Суҳбат аввалида фольклорнинг ўзига хослиги, унинг адабиётга таъсири ҳақида сўзлаб берсангиз. – Фольклор барча санъатнинг бошланиши, сарчашмаси, шу сабабли ҳам бошқа кўпгина санъатлар [...]

Толстойни таъсирлантирган китоблар

  Яхши ёзувчилар яхши ўқувчи ҳам бўлади. Улар нимани қачон ўқишни билади. Буюк рус ёзувчиси Лев Толстой ҳам худди шунд ай хислат эгаси бўлган. Лондонда чиқадиган “Pall Mall Budget” журналида 1891 йили британиялик олим Жон Лаббокнинг “100 буюк китоб” сарлавҳали мақоласи босилади. Бундан илҳомланган россиялик ноширлар – Маракуев ва Ледерле ҳам ўз ўқувчилари учун шу [...]

Маънавий бойлик

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи бош муҳаррир ўринбосари, таниқли ёзувчи Собир Ўнар билан суҳбат   – Миллий ва маънавий қадриятларни асраб-авайлаш зарурати кучайган глобаллашув шароитида китобга муносабат ҳам ўзгаргани сир эмас. Интернет тармоғи кўпчиликни, айниқса, ёшларни кўпроқ жалб этаётгани ҳам бор гап. Шундай бир шароитда китоб, ноширлик, китобхонлик ишлари қадриятларимиз билан боғлиқ долзарб вазифаларга айланаётир. [...]

Миллат куйчиси

    Ҳар доим Шавкат Раҳмон номини тилга олганимда беихтиёр “истеъдод” деган сўзни шоирнинг исмидан олдин талаффуз этгим келади. Унинг истеъдоди оддий сўзларга, шунчаки таърифларга сиғмайди. Ўзи айтганидек, “бахт – чексизлик” экан, шоирнинг истеъдоди ҳам чексиздир, дегим келади. Шоирнинг “Сайланма”сида “Катта кун” деб номланган бир шеъри бор. Шеър шундай бошланади:   Бу қандай кун ўзи, [...]

Адабиёт – ҳайратлар дунёси

Бу ёруғ олам ҳайратга лиммо-лим. Бироқ ҳайрат туйғуси одамнинг хоҳишига боғлиқ эмас. Яратган Эгам ҳамма бандасига ҳам ато этмаган шу туйғуга мени болалигимдан ошно этгани учун кўп шукр айтаман. Дастлаб нимадан ҳайратланганим ёдимда йўқ. Лекин тонгги шафақнинг гўзаллигини ҳайрат оғушида кузатганман. Узоқдан кўринган қорли тоғлар, чўққиларга ҳайратланиб боққанларим эсимда. Ёз кечаларида уйимиз олдидаги супада бениҳоя [...]